Институт вакиллари “Малайзия ва Ўзбекистон: олий таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик истиқболлари” мавзусидаги халқаро тадбирда иштирок этишди
Жори йил 14 сентябрь куни Малайзия ва Ўзбекистон ОТМлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида бир қатор нуфузли Малайзия ОТМлари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда институтнинг Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори А.Исламкулов ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўлими жамоаси иштирок этишди.
Дастлаб, Малайзия ОТМларининг тақдимотлари иштирокчиларига ҳавола қилинди, сўнгра икки мамлакат ОТМлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилиш учун «B2B» кўринишида учрашувлари ўтказилади.
Институт вакиллари мазкур учрашув давомида Малайзиянинг Утара университети расмий вакиллар билан икки олий таълим муассасалари ўртасида Тошкент молия институтида Ислом молияси қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш ҳамда икки олий таъим муассасалари талаба ва профессор-ўқитувчилари учун академик мобиллик дастурларини йўлга қўйиш ва бунинг имкониятлари муҳокама қилинди. Ҳозирда, Малайзиянинг Утара унверситети нуфузли халқаро рейтингда (Times higher education) 401-500 поғоналарни эгаллаб турибди.
Институт вакилларини кейинги учрашуви Осиё Тинч океани технологиялар ва инновациялар университети ҳамда Куала Лумпур унверситети вакиллари билан бўлиб ўтди.
Мазкур унверситетлар вакиллари Тошкен молия институти талабалар учун “Summer school”, “Winter school” ва турли хилдаги қиса муддатли алмашинув дастурларида иштирок этиши бўйича тўлиқ маълумот берди ва келгусидаги ҳамкорлик бўйича тайёрликларини маълум қилди.
Малайзиянинг Осиё Тинч океани технологиялар ва инновациялар университети нуфузли халқаро рейтингда (QS) 621-630-поғонада турибди.
Шунингдек, институтнинг амалдаги хорижий ҳамкор олий таълим муассаси, UCSI университети вакиллари билан амалдаги англашинув меморандумига мувофиқ икки олий таълим муассасалар ўртасида “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш келишиб олинди. Маълумот учун, Малайзиянинг UCSI университети нуфузли халқаро рейтингда (QS) 300-поғонада турибди.
Учрашувлар сўнгида, Малайзиянинг Ислом фанлари университети вакиллари институт вакиллари билан бакалавр қўшма таълим йўналиши бўйича имкониятлар муҳокома қилинди ва келгусида бу масала бўйича зоом орқали учрашув ўтказилиши белгиланди. Маълумот учун, Малайзиянинг Ислом фанлари университети нуфузли халқаро рейтингда (QS) 1201-1400 поғоналарни эгаллаб турибди.