«Муқаддасдир Ватан байроғи»

«Муқаддасдир Ватан байроғи»

2021 йил 18 ноябрь куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан «Муқаддасдир Ватан байроғи» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.





Тадбирда Тошкент молия институти ректори Тешабаев Тўлқин Закирович, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бобур Бобомурод, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Умида Абдуазимова, Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод тумани бўлинмаси раҳбари Жасур Қобиловлар иштирок этишди.











Тадбирда сўзга чиққанлар байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келгани, аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраганлари, у куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлганини алоҳида таъкидладилар.

Тадбир давомида Тошкент молия институтининг талаба-ёшлари, Тошкент молия институти қошидаги академик лицейи ўқувчилари ва Юнусобод туманидаги 9, 17, 51, 288-мактаб ўқувчилари томонидан Ватанни мадҳ этувчи бадиий-мусиқий чиқишлари намойиш этилди.











​​​​​​​

18:54 / 2021-11-18
Success helper
Success warning