Банк иши факултетида “Brain council” интеллектуал ўйинининг 2-босқичи ўтказилди.
Тошкент молия институти Банк иши факултети Талабалар кенгаши томонидан 2019 йил 19 октябрь куни ўзбек гуруҳлари ўртасида “Brain council” интеллектуал ўйинининг 2-босқичи ўтказилди. Ушбу ўйиндан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг интеллектуал билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган. “Brain council” интеллектуал ўйинида факултетнинг 2-босқич талабаларидан ташкил топган жамоалари, жумладан, “Acronym” (БИ-61) жамоаси, “Majors” (БИ-61) жамоаси, “Future” (БИ-61) жамоаси, “Leaders” (БИ-60) жамоаси, “Intellect” (БИ-60) жамоаси ва “Excellent” (БИ-60) жамоалари фаол иштирок этишди. Якуний натижаларга кўра, БИ-61 гуруҳи талабаларидан ташкил топган “Acronym” жамоаси, БИ-61 ва БИ-60 гуруҳи талабаларидан ташкил топган “Majors” ва “Intellect” жамоалари финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Эслатиб ўтамиз 1-босқич ўйинлари 2019 йилнинг 18 октябрь куни факултетнинг 1-босқич талабаларидан ташкил топган жамоалар: “Space” (БИ-50) жамоаси, “Excellent” (БИ-51) жамоаси, “Forte” (БИ-52) жамоаси, “Leaders” (БИ-52) жамоаси ва “Auditor” (ББХА-50) жамоалари ўртасида бўлиб ўтган эди. |