“Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусидаги давра суҳбати

“Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусидаги давра суҳбати

Жорий йилнинг 1-декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс - назорат” тизимини бошқариш бўлими ҳамда “Менежмент ва маркетинг” кафедраси томонидан “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

 

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти “Махсус-касбий фанлар” кафедраси бошлиғи, подполковник, сиёсий фанлари доктори, дотс. Хатамов Фарход Фахритдинович, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш “Махсус-касбий фанлар” кафедраси доценти подполковник Ғозибеков Тулқин Хабибуллаевич, “Менежмент ва маркетинг” кафедраси профессори Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич ва Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс - назорат” тизимини бошқариш боълим бошлиғи Дарвишов Сардор Рустамович иштирок этди.

 

 

 

Тадбир давомида Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич ёшлар оъртасида коррупцияга нисбатан мутлақо муросасизлик маданиятини шакллантириш, “Менежмент ва маркетинг” кафедраси томонидан “Коррупсион хавфни бошқариш ва унга қарши хулқ-атворни шакллантириш” номида янги фаннинг шакллантирилганлиги ҳамда танлов фан сифатида оъқитиш йоълга қоъйилиб, келгусида мазкур фанни институтнинг барча таълим йоъналишларида асосий фан сифатида оъқитишни йоълга қоъйиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

Шунингдек, Хатамов Фарход Фахритдинович коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириши, коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил қилиш, тегишли давлат органларига зарур ахборотни тақдим этиш ҳамда аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятни амалга ошиш ҳамда мувофиқлаштириш тўғрисида тўхталиб ўтди.

 

 

Жумладан, Ғозибеков Тулқин Хабибуллаевич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари, Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

 

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Давра суҳбати талабаларда коррупцияга қарши курашиш иммунитетини ҳосил қилиш ҳамда талабаларнинг коррупцияга қарши курашишда ахлоқий сифатлари бўйича билимларини янада бойитишга хизмат қилди.

12:18 / 2023-12-02
Success helper
Success warning