“ЎРТА МУДДАТЛИ ДАВР УЧУН БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ, БЮДЖЕТ МАЪЛУМОТЛАРИНИНГ ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ” МАВЗУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

“ЎРТА МУДДАТЛИ ДАВР УЧУН БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ, БЮДЖЕТ МАЪЛУМОТЛАРИНИНГ ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ” МАВЗУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан “Давлатий молия” кафедрасининг ташаббуси билан 2019 йил 21 декабрь куни “Ўрта муддатли давр учун бюджет-солиқ сиёсатининг устувор йўналишлари, бюджет маълумотларининг очиқлигини таъминлаш” мавзусида профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг мутахассислари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Давра суҳбатини модератор сифатида “Давлатий молия” кафедраси мудири, и.ф.д. профессор Т.С.Маликов олиб борди. Тадбирда иштирок этган мутахассислар янгиланаётган Ўзбекистоннинг ўрта муддатли давр учун давлат фискал стратегияси ва давлат бюджети ҳақида, 2020-2022 йилларга мўлжалланган солиқ сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари ҳақида, бюджет жараёнидаги ўзгаришлар, уни самарали ташкил қилиш механизмлари ва кутилаётган натижалар хусусида, 2020 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан бюджет қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида, “Фуқаролар учун бюджет” ахборот-таҳлилий нашрининг тайёрланиши ва унинг оммавий электрон ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказилиши, “Очиқ бюджет” порталининг ишга туширилганлиги ва унда бюджет тизими бюджетларининг ижроси билан боғлиқ маълумотларнинг фойдаланувчилар учун очиқ-ойдин келтирилганлиги ҳақида маълумот бердилар.

 

Шунингдек, тадбирда иштирок этган профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар бюджет-солиқ ислоҳотлари даврида олий таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлашдаги устуворликлар ва замонавий талаблар тўғрисида фикр алмашдилар. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, бу борада Молия вазирлигининг етакчи мутахассислари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.

18:33 / 2019-12-25
Success helper
Success warning