Диплом муборак давлат стипендияси совриндорлари!

Диплом муборак давлат стипендияси совриндорлари!

       Хабарингиз бўлганидек, 2019 йил 18-21 сентябрь кунлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси, Навоий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари танловининг республика босқичи бўлиб ўтган эди.

Ушбу босқичда институтимизнинг қуйидаги талабалари давлат стипендияларига муносиб деб топилди:

1) Банк иши факультетининг 4-курс, МКТ (БИ)-90 гуруҳи талабаси Ибодуллаев Шохбоз Тўлқин ўғли Навоий номидаги давлат стипендияси совриндори;

2) Банк иши факультетининг 3-курс, КБИ-73и гуруҳи талабаси Хасанбоева Маликахон Валижон қизи Навоий номидаги давлат стипендияси совриндори;

3) Банк иши факультетининг 4-курс, КБИ-40 гуруҳи талабаси Махамаджанов Мухаммадали Музаффарович Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси совриндори;

4) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъатининг 2019 йил 28 сентябрдаги “2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасалари талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш тўғрисида”ги 3/2-сон қарорига асосан Тошкент молия институти Солиқлар ва суғурта факультети, 4-курс, СТ-40 гуруҳи талабаси Ахмедова Мафтуна Юсуф қизи 2019/2020 ўқув йилида “Бизнес ва бошқарув” таълим йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига муносиб деб топилди.

         Давлат стипендиялари совриндорлари бўлган иқтидорли талабаларни институт Кенгаши аьзолари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов томонидан тасдиқланган дипломлар билан тантанали қутладилар.

 

 

17:35 / 2020-01-06
Success helper
Success warning