Тошкент молия институти 2022 йилга қуйидаги ихтисосликлар бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига қабул эълон қилади:
Тошкент молия институти
2022 йилга қуйидаги ихтисосликлар бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига қабул эълон қилади:
08.00.06 - “Эконометрика ва статистика”
08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит”
08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”
08.00.13 - “Менежмент”
08.00.14 - “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари”
Ҳужжатлар 2021 йил 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.
Талабгорлар тақдим этадиган ҳужжатлар:
- ариза;
- қисқача биографик маьлумотнома;
- меҳнат дафтарчасининг нусхаси (ишлаёиган талабгорлар учун);
- олий маълумот ёки фан номзоди тўғрисидаги диплом нусхаси;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати ((PhD) камида 1 та мақола ва 2 та тезис нусхалари) ((DSc) 3 та мақола ва 2 та тезис нусхалари );
- илмий раҳбар (консультант)нинг ёзма розилиги;
-тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг мафассал лойиҳаси;
- паспорт нусхаси;
- 6 та фотосурат (3х4см. ҳажмда).
Эслатма: Талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги веб сайтида (http://phd.mininnovation.uz) рўйхатдан ўтгандан сўнг, барча ҳужжатларни электрон (PDF) вариантда тақдим этадилар (қоғоз вариантини барча босқичлардан муваффақиятли ўтиб, докторантурага ёки таянч докторантурага қабул қилинганлар топширади).
Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 60А-уй, Тошкент молия институти, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими.
Телефон: (99871) 235-41-83
E-mail: bitp@tfi.uz