"EduExpo " халқаро ярмаркасига ташриф

"EduExpo " халқаро ярмаркасига ташриф

       ИХ-50.51 ва ИКМ-51 гуруҳ талабалари гурух мураббийлари билан биргаликда "EduExpo" халқаро ярмаркасига ташриф буюришди.

       Edu-Expo томонидан ташкил этилган халқаро таълим кўргазмаси – бу минглаб абитуриентлар, талабалар ва уларнинг оилалари учун дунёдаги нуфузли ўқув муассасалари, шу жумладан АҚШ, Буюк Британия, Европа ва Осиё мамлакатларидаги ўқув юртлари билан танишиш учун имконият.

      EduExpo кўргазмасида 30 дан ортиқ миллий ва халқаро павилёнлар, жумладан Буюк Британия, Австралия, Канада, Германия, Мальта, Малайзия ва бошқа университетларнинг вакиллари фаол иштирок этдилар. Турли мамлакатлар ва минтақаларнинг тил мактаблари Ўзбекистон бўйлаб 4000 га яқин меҳмонларни жалб қилди.

     Бундан ташқари, ушбу кўргазма хорижий университетларга ўз университетлари номини танитиш ва алоқа ўрнатиш учун ноёб имкониятдир. Тақдимотлар ёрдамида талабалар турли хил стипендия имкониятлари ва кириш талаблари тўғрисида тўлиқ маълумотни олиш имкониятига эга бўлдилар.

     Гурух талабалари кўрган ва эшитган янгиликридан жуда мамнун бўлдилар.

 

17:13 / 2019-09-15
Success helper
Success warning