Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

 

Жорий йилнинг 24 август куни Тошкент молия институтига бириктирилган Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги маҳалла фаоллари ва ёшлар билан ҳамкорликда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 





Тадбирда Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. У.Нарбаев, институт Илмий-адабий маслаҳатчиси Бобур Бобомурод, Талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлим бошлиғи У.Раджабов, Шахристон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмуджон Толиповлар иштирок этишди.












Маънавий-маърифий кечада эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Алишер Рўзметов, Ёш ва истеъдодли хонандалар Кумуш ва Зокиржон Ғуломов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Қўриқлаш бўлими оркестри, «Молиячи гулшани» ашула ва рақс ансамбли аъзолари ҳамда ёш истеъдодли ижодкор Шахзода Мирзааҳмедовалар иштирокида замонавий куй ва қўшиқлар ижро этилди.








Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш бўйича маҳалла ёшлари иштирокида шахмат, стол теннис ва шашка спорт турлари бўйича мусобақалар ҳамда китобхонлик бўйича викториналар ташкил қилиниб, ҳар бир спорт турлари бўйича иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаган маҳалла ёшларига Тошкент молия институти раҳбарияти томонидан диплом ва эсталик совғалари тақдим этилди. 















Тадбир кўтаринки руҳ ва байрамона кайфиятда ўтказилди.

15:04 / 2022-08-25
Success helper
Success warning