Кафедра филиалида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди

Кафедра филиалида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди

2023 йил 6 май куни Тошкент молия институти ва “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси ҳамкорликда тасдиқлаган ўқув дастури асосида “Суғурта ва пенсия иши” кафедрасининг компаниядаги филиалида Солиқлар ва суғурта факультетининг “Суғурта иши” таълим йўналишида таҳсил оладиган 1-курс СС-70 ва 3-курс СС-80 гуруҳлари талабалари учун “Суғурта даъволарини бошқариш” мавзусида амалий машғулот ўтказилди. Амалий машғулотда талаба-ёшлар билан бир қаторда “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси доценти Н.Маврулова қатнашди.

 

“Ўзбекинвест” компаниясининг Суғурта даъволарини бошқариш департаменти Бош менежери О.Муродов талабаларга ушбу мавзуда тақдимот қилди. Унда суғурта даъволарининг қабул қилиниши, кўриб чиқиш тартиби ва ҳал этиш механизми босқичлари атрофлича баён қилинди.

 

 

“Суғурта ва пенсия иши” кафедрасининг “Ўзбекинвест” компаниясидаги филиалида ташкил этилган мазкур амалий ўқув машғулоти талабаларга институтда олган назарий билимларини амалиёт билан боғлашга, касб кўникмаларига эга бўлишга ҳамда келгусида республика суғурта бозорига етук соҳа мутахассисларини тайёрлаб беришда алоҳида катта аҳамият касб этишига ишонамиз.

 

10:23 / 2023-05-08
Success helper
Success warning