«Эришилган натижалар, истиқболли вазифалар ва ҳамкорлик»

«Эришилган натижалар, истиқболли вазифалар ва ҳамкорлик»

2021 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси қошидаги «Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш» маркази «Лотте Ташкент палаcэ» меҳмонхонасида «Эришилган натижалар, истиқболли вазифалар ва ҳамкорлик» мавзусида ҳисобот-режавий  конференция ўтказилди. 

Тадбирда қатор вазирлик вакиллари, ЎзННТ  миллий ассоциацияси ва олий таълим муассасалари иштирок этишди. Тошкент молия институтидан «Иқтисодиёт» кафедраси мудири Х.Асатуллаев ва Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи Н.Мавлановлар иштирок этишди. 

Тадбирда марказ раиси Д.Бекчанов ва марказ ижрочи директори Ш.Асадов марказда амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Тадбир давомида Тошкент молия институти ва марказ ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд,Фарғона ва Тошкент вилоятларида ҳудудларни ривожлантириш бўйича ўндан ортиқ  лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. 

Тадбирда ЎзННТ миллий ассоциацияси нодавлат нотижорат ташкилотларига 2022 йилда 8,9 млрд.сўм грант ажратиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини ва олий таълим муассасалари ҳузурида ННТ очиш орқали бу грантлардан фойдаланиш мумкинлигини таъкидлаб ўтдилар. Тадбир юқори савияда савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

11:19 / 2022-01-19
Success helper
Success warning