Илм йўлидаги амалий ишларнинг эътирофи!

Илм йўлидаги амалий ишларнинг эътирофи!

Жорий йилнинг 5 май куни “Best publication”   илмий-тадқиқотлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан Тошкент Давлат Аграр университети катта мажлислар залида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) миқёсида ташкил этилган «Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун» халқаро танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Қувонарлиси, мазкур танловда Тошкент молия институти ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, проф. Т.Тешабаев ҳамда институтимизда фаолият юритаётган бир қанча илмий ходимлар, талабалар «Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун» эсдалик кўкрак нишони ҳамда автобиографик журнал билан тақдирландилар.

 

Маълумот учун таъкидлаш жоизки, ушбу танловда ўзининг илм-фан соҳасидаги ютуқлари билан муносиблар қаторида эътироф этилган 458 нафар ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, шунингдек ўқишда ва меҳнат фаолиятида ҳамда илм-фан соҳасида ютуқларига эришган, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, олий таълимнинг бакалавриат ёки магистратура босқичида таҳсил олаётган, ташаббускор талаба-ёшлар, самарали меҳнат фаолиятига эга бўлган фуқаролар «Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун» эсдалик кўкрак нишони ҳамда автобиографик журнал билан тақдирландилар.

11:45 / 2022-06-07
Success helper
Success warning