Тошкент молия институти Ҳиндистон университети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди
2019 йилнинг 9 ноябрь куни Тошкент молия институтига Жаипур Манипал университети делегатсияси (Dr. Ajay Sharma, Mrs. Utkarsha Sharma) ўзаро икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ташриф буюрдилар. Ташриф буюрган мехмонларни институтимиз ректори Улуғбек Азизов шахсан ўзлари кутиб олиб, улар билан сухбат ўтказдилар. Мазкур сухбат давомида Жаипур Манипал университети делегатсияси аъзолари билан талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий лойиҳалар ҳамда ҳаммуаллифликда дарсликлар тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, бугунги кунда технологиялар соҳасида илғор бўлган Жаипур Манипал университети аъзолари билан рақамли иқтисодиётда молия, банк, капитал бозори тармоқлари учун замонавий ахборот технологияларни эркин қўллай оладиган етук кадрлар тайёрлаш, малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича келишилди. Умид қиламизки Тошкент молия институти ҳамда Ҳиндистоннинг Жаипур Манипал университети билан яқин ҳамкорлик бардавоб бўлади. |