2019 йил 1 апрель куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлиги томонидан семинар-тренинг ўтказилди.

2019 йил 1 апрель куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлиги томонидан семинар-тренинг ўтказилди.

Тошкент молия институтида 2018 йилда бажарилган инновацион лойиҳаларни ва 2019 йилда давом этаётганларни экспертлар томонидан баҳолаш натижалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда  ТМИ илмий ишлар бўйича проректор доц. Ж.Каримқулов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлиги бош илмий котиби проф. Н.Мамадалиева, Иқтисод ва хуқуқ” илмий - техник кенгаши раиси проф. Ф.Назарова, кафедра мудирлари, лойиҳа рахбарлари, докторантлар ва профессор-ўқитувчилар қатнашдилар. Тадбирни илмий ишлар бўйича проректор доц. Ж.Каримқулов кириш сўзи билан очди:

У ўз нутқида илм-фан ва техника ютуқларини кенг қўллаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларига, ижтимоий ва бошқа соҳаларга замонавий инновацион технологияларни тезкор жорий этиш Ўзбекистон Республикаси жадал ривожланишининг муҳим шарти ҳисоблананишини, бу борада Тошкент молия институтида инновацион ва илмий-техник лойиҳалар сафиясини оширишга қаратилган ишларни амалга оширилишига эътиборни кучайтириш борасидаги вазифаларга атрофлича тўхталиб ўтди.

Иқтисод ва хуқуқ”  илмий - техник кенгаши раиси проф. Ф.Назарова институтда олиб борилаётган лойихалар ва уларнинг натижалари тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлиги бош илмий котиби ф.ф.д.,проф. Н.Мамадалиева - инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ва инновацион лойиҳалар бўйича танловда қатнашиш тартиби ва уларнинг устивор йўналишлари ва вазирлик томонидан лойиҳаларни амалга ошириш стратегияси бўйича нутқ сўзлади ва саволларга атрофлича жавоб берди.   

 

14:57 / 2019-04-05
Success helper
Success warning