“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” танловида институтимиз вакиллари муносиб иштирок этмоқда

“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” танловида институтимиз вакиллари муносиб иштирок этмоқда

     Республикамизда сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда аёлларнинг фаол иштирокини таъминлаш ва уларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси III республика танловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида” ги 8-сон мажлис баёнида бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

 

     Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази томонидан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” танлови ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 24 январ санасида танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳридаги кўплаб олий таълим муассасаларининг вакиллари қаторида Тошкент молия институти “Аудит ва иқтисодий таҳлил” кафедраси тачнч докторанти Маҳбуба Исмаилова “Кредитга лаёқатлилик таҳлилининг скоринг модели” номли инновацион ишланмаси ва “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси мустақил изланувчиси Замира Давлатова “Хоразм вилоят туризмининг жозибадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги” номли инновацион лойиҳаси билан иштирок этди. Танловнинг шаҳар босқичида экспертлар томонидан иштирокчиларнинг тақдимотлари эшитилиб, турли савол-жавоблар асосида уларнинг лойиҳалари танлов мезонларига мос равишда баҳоланди.

 

     Танловнинг Тошкент шаҳар босқичи якунларига кўра Тошкент молия институти иштирокчилари Маҳбуба Исмаилова ва Замира Давлатовалар “Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси” йўналиши бўйича танловнинг Республика босқичига йўлланма олдилар.

 

     “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” танловида муносиб иштирок этаётган институтимиз вакилларига Республика босқичида ҳам омад ва зафарлар тилаймиз!

 

17:39 / 2020-01-26
Success helper
Success warning