ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИДА

ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИДА

Тошкент молия институтида 2019 йил 10 апрел куни “Энг яхши инновацион лойиҳа” танлови ўтказилди.

Ушбу танловда институт талабалари томонидан 20 дан ортиқ start-up лойиҳалари тақдим этилди.

Мазкур танловда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Start-up ташаббуслари дастури координатори У.Рахимжанов, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва дастурлари парки консултанти, хорижий эксперт Ж.Партсартси, “FinExtra Group” молиявий технологиялар компанияси директори Н.Дўсматова, Инновацион ривожланиш вазирлиги масъул ходими А.Норов иштирок этдилар.

Кўриб чиқилган инновацион start-up лойиҳалари экспертлар томонидан юқори баҳоланди ҳамда талабаларнинг лойиҳалари доимий равишда Тошкент молия институти томонидан рағбатлантирилиб келинаётганлиги эътироф этилди.

- Мен Тошкентдаги сафарим давомида Ўзбекистоннинг инновациялар соҳасига кириб келаётганлигини ҳақиқатда гувоҳи бўлдим. Тошкент молия институти талабаларининг фақат молия соҳасигина эмас, масалан “паррандаларни парваришловчи сунъий инкубатор” инновацион лойиҳаси мени ҳайратга солди. Асосийси, бу сунъий қурилма мобил телефон орқали бошқарилар экан. Бу талаба билан келгусида инвестицон ҳамкорлик қилиш истагидаман, - дейди танлов эксперти сифатида қатнашган Ахборот технологиялари ва дастурлари парки консултанти Ж.Партсартси.

Танловда энг яхши деб топилган инновацион ишланмалар “FinExtra Group” молиявий технологиялар компанияси томонидан молиялаштириладиган бўлди.

Танлов сўнгида ғолиблар Тошкент молия инситути, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг сертификатлари, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланди

 

20:22 / 2019-04-12
Success helper
Success warning