“Янги Ўзбекистон – инсон ҳуқуқлари” умуммиллий дарслари ташкил этилмоқда
Жорий йил 28 ноябрь куни институтнинг 1-босқич талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар доирасида “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган кун”га бағишланган “Янги Ўзбекистон – инсон ҳуқуқлари” умуммиллий дарслари ташкил этилмоқда.
Хусусан, “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Инсон ҳуқуқлари тушунчаси ва ҳозирги замон концепцияси” мавзусида маъруза дарслари ўтказилди.