Тошкент молия институтида “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тошкент молия институтида “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

     Мамлакатимизда ёшлар муаммоларига, хусусан, уларнинг иш билан бандлигига катта еътибор берилмоқда. Бу вазифани бажаришда барча олий таълим муассасалари меҳнат бозорига биринчи марта кириб бораётган ёшларни ишга жойлаштириш масаласини устувор вазифалардан бири сифатида қайд этганлар.

 

     Бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда балки Марказий Осиёда иқтисодиёт тармоқларига кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳисобланган Тошкент молия институтида 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва асосий иш берувчилар ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда ҳамда 100 дан ортиқ бошқа корхона ва ташкилотлар (тижорат банклари, суғурта компаниялари, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари, уюшмалар) иштирокида “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркаси тадбирини ўтказдилар.

 

     Тадбирнинг очилиш маъросимида иштирок этган Ўзсаноатқурилиш банк бошқарув раиси ўринбосари-Таваккалов Улуғбек Ўктамович, Молия вазирлиги кадрлар бошқармаси бошлиғи-Нурматов Ботир Эркинович, Солиқ қўмитаси ходимлар билан ишлаш бўйича бўлим бошлиғи-Сайдалиев Фазлиддин Улуғбекович, Ипотека банк стратегик ривожлантириш департаменти бошлиғи Рахмонов Тоҳиржон Зиятович битирувчи курс талабаларига кадрлар масаласида бугунги куннинг талаби ва ишга жойлашишдаги асосий талаблар ҳақида маълумот етказдилар.

 

     Институтда фаолият юритаётган 6 та факултет тасарруфида жорий йилда 968 дан ортиқ талабалар ўқишни тамомлаб турли иқтисодиёт тармоқларида ўз меҳнат фаолиятларини олиб боришга тайёрлар.

 

     Ўз олдига келгуси 5-10 йил давр мобайнида мавжуд меҳнат бозоридаги талабдан келиб чиқиб кадрларни тайёрлашни асосий вазифаларидан бири деб ҳисоблаган институт раҳбар ходимлари бу каби “Карьера кунлари” битирувчи талабаларнинг келажакдаги касбий ўсишларида навбатдаги омадли қадам бўлишини тилаб қоладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

16:35 / 2020-02-15
Success helper
Success warning