“Фермер хўжаликлари билан минерал ўғит таъминоти корхоналари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг ташкилий-иқтисодий ва молиявий механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция

“Фермер хўжаликлари билан минерал ўғит таъминоти корхоналари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг ташкилий-иқтисодий ва молиявий механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция

2019 йил 10 апрель куни “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси ташаббуси билан “Фермер хўжаликлари билан минерал ўғит таъминоти корхоналари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг ташкилий-иқтисодий ва молиявий механизмини такомиллаштиришмавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференциянинг ялпи мажлисини Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Каримқулов Жасур Имомбоевич очиб берди.  Ушбу долзарб мавзуга бағишланган илмий-амалий конференцияда ТДАУ профессори Э.Д.Юсупов,  МГХТИ, и.ф.д., майор Ж.Ж.Ўрмонов, МГХТИ подполковник А.А.Анарқулов,

Сирдарё вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиғи Ш.Х.Жўрақулов, ГулДУ “Иқтисодиёт” кафедраси мудири, и.ф.н. доцент О.Т.Сатторкулов,  ТМИ “Менежмент ва маркетинг” кафедраси мудири, профессор, и.ф.д.Э.Г.Набиев, ТМИ “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси профессори, и.ф.д.Т.Т.Жўраев, МГ.ХТИ профессори А.А.Маматов, ТМИ “Касб таълими” кафедраси мудири, и.ф.д. профессор Ш.А.Аллаяров, “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси мудири, и.ф.н., доц. Х.С.Асатуллаев ва “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси тадқиқотчилари З.Аллаберганов ва Г.Халикуловалар ўз илмий маърузалари билан иштирок этдилар.

Конференция ўз ишини шубаълар бўйича куннинг иккинчи ярмида давом эттирди. Унда “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси педагог-ходимлари, мустақил тадқиқотчилар, магистрлар ҳамда иқтидорли талабалар қатнашдилар. Конференция қизғин мулоҳазалар остида ўтказилди ва иштирокчилар институт раҳбарияти томонидан махсус сертификатлар билан тақдирландилар.

 

20:32 / 2019-04-12
Success helper
Success warning