Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати
Жорий йилнинг 6 декабрь куни «Бюджет ҳисоби ва ғазначилик» факультети тасарруфидаги «Баҳолаш иши ва инвестициялар» кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган «Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати» мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда маърузачилар Конституция – шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоя воситаси эканлиги, мустақил Ўзбекситонда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширилишини тадбир иштирокчиларига атрофлича тушунтириб беришди.