Коррупсияга қарши курашиш давлат дастури ижроси юзасидан давра суҳбати

Коррупсияга қарши курашиш давлат дастури ижроси юзасидан давра суҳбати

    2020 йилнинг 17 январь куни институт 1-маърузалар залида институт ректори У.Азизов, Мураббийлар кенгаши раиси У.Ражабов ҳамда устоз-мураббийлар иштирокида Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги фармоннинг ижроси юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

    Тадбир аввалида институт мураббийлар кенгаши раиси У.Ражабов қатнашчиларга фармон мазмуни, яъни коррупсияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилганлиги ҳақида маълумот бердилар.

 

    Институт ректори У.Азизов коррупсияга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назорати механизмларини самарали қўллашга йўналтирилган “Йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилганлигини ҳамда ҳар бир устоз-мураббийларга яқинлашиб келаётган якуний имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш кераклигини ва ҳар бир талабанинг муаммосини адолатли ҳал қилиш вазифасини зиммаларига юклади.

 

 

17:57 / 2020-01-19
Success helper
Success warning