Биз - коррупцияга муросасиз муносабатдамиз

Биз - коррупцияга муросасиз муносабатдамиз

 

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан «Менежмент ва маркетинг» кафедраси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш «комплаенс - назорат» тизимини бошқариш бўлими томонидан «Биз коррупцияга муросасиз муносабатдамиз» мавзусида Иқтисодиёт факультети                       ИМ-80, ИМ-81 ва ИМ-82и академгуруҳ талабалари учун давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти «Махсус-касбий фанлар» кафедраси бошлиғи, подполковник, сиёсий фанлари доктори., доцент Хатамов Фарход Фахритдинович, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш «Махсус-касбий фанлар» кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Фурқат Хидиров, «Менежмент ва маркетинг» кафедраси профессор – ўқитувчилари Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, Ачилова Ширин Шавкат қизи, Собиржонов Санжар Собиржонович ва Коррупцияга қарши курашиш «комплаенс - назорат» тизимини бошқариш боълим бошлиғи Дарвешов Сардор Рустамович ва Болибеков Шаҳбоз Баходир ўғли иштирок этди.
Тадбир давомида Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич мамлакатимизда коррупцияга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар, жумладан, қабул қилинган қонун ҳужжатлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсати, коррупцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлар, уларни бартараф этиш йўллари тўғрисида тўхталиб ўтди.

 

 

Шунингдек, Хатамов Фарход Фахритдинович коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилганида белгиланадиган жазолар, манфаатлар тўқнашуви, шунингдек, халқаро ва миллий қонунчилигимиздаги мавжуд нормалар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди
Жумладан, Фурқат Хидиров томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларининг оқибатлари, давлат хизматчиларининг касбий одоб-ахлоқ қоидалари, манфаатлар тўқнашуви ва уни бартараф қилиш масалалари етказилди.

 

 

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Давра суҳбати талабаларда коррупцияга қарши курашиш иммунитетини ҳосил қилиш ҳамда талабаларнинг коррупцияга қарши курашишда ахлоқий сифатлари бўйича билимларини янада бойитишга хизмат қилди.

13:59 / 2023-12-09
Success helper
Success warning