Коррупция ва миллий тараққиёт: Муаммо ва ечим

Коррупция ва миллий тараққиёт: Муаммо ва ечим

2022 йил 12 декабрь куни Тошкент молия институти “Менежмент ва маркетинг” кафедраси ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Марказий санитария-эпидемиология станцияси томонидан 9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан «Коррупция ва миллий тараққиёт: Муаммо ва ечим» мавзусида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Марказий санитария-эпидемиология станциясининг маърузалар залида очиқ мулоқот тадбири бўлиб ўтди.

 

Тадбир доирасида «Менежмент ва маркетинг» кафедраси доценти., ПҳД Собиржонов Санжар Собиржонович коррупцияга сабаб бўлувчи омиллар, коррупциянинг тарихий илдизлари, меритократия, клептократия, прагматизм, лоббизм, непотисм, тенглик ва ижтимоий адолат тамойилларининг бузилиши, демократик институтлар фаолияти ва жамиятнинг ахлоқий нормалари тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.

 

 

 

Жумладан, очиқ мулоқот интерфаол кўринишда ташкил этилиб Марказий СEС фуқаро муҳофазаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ходим Асроров Б, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Марказий санитария-эпидемиология станцияси бош врач ўринбосари Ж.Ж.Жалилов ва ташкилот жамоаси билан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва тамойилларини белгилашда қандай қонуний жавобгарликнинг муқаррарлиги, коррупция энг кам деб топилган давлатларнинг амалиётидан айнан қайси жиҳатларни амалиётда қўллаш лозим эканлиги, «Transparency International» халқаро ташкилотининг бугунги кундаги фаолияти ва комплаэнс назорат хизматининг аҳамияти хусусида мунозарали савол-жавоблар ташкил этилди.

16:21 / 2022-12-13
Success helper
Success warning