Мадҳиямиз – ғуруримиз тимсоли
Жорий йилнинг 12 декабрь куни Тошкент молия институти «Кафедра ҳафталиклари» режасига мувофиқ, «Бухгалтерия ҳисоби» кафедраси томонидан «Мадҳиямиз – ғуруримиз тимсоли» мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Тошкент Давлат юридик университети «Давлат ва ҳуқуқ назарияси» кафедраси мудири й.ф.н., С.А.Муратаев, ўқитувчи И.И.Юсуповлар иштирок этишди.
И.Очилов тадбирни кириш сўзи билан очиб берди ҳамда иштирокчиларни талабаларга таништирди. Шундан сўнг сўз навбати Тошкент давлат юридик университети «Давлат ва ҳуқуқ назарияси» кафедраси мудири й.ф.н., С.А.Муратаев ва ўқитувчи И.И.Юсуповга берилди. Спикерлар Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилганлиги, Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлигини алоҳида таъкидлади.
«Мадҳиямиз – ғуруримиз тимсоли» мавзусида тадбир мазмунли ва қизиқ маълумотларга бой ҳолда ташкил қилинди. Шунингдек, мазкур тадбир давомида талабалар биргаликда Давлат мадҳиясини баралла куйладилар.