«Маънавий мерос, санъат ва ёшлар» мавзусида тадбир уюштирилди
Кеча, 24 март куни Тошкент молия институти Маданият ва санъат бўлими томонидан Олмазор тумани «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида 5 муҳим ташаббус доирасида «Маънавий мерос, санъат ва ёшлар» мавзусида тадбир уюштирилди.
Ушбу тадбирда институтимиз Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бошқармаси бошлиғи Ў.Нарбаев, Маданият ва санъат бўлими бошлиғи, шоир Б.Бобомурод, бўлим бош мутахассиси, «Молиячи гулшани» ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Н.Ортиқматов, ансамбль иштирокчилари, институт талаба-ёшлари ҳамда эстрада хонандаси К.Мўминова иштирок этдилар.
Тадбирга йиғилган томошабинлар ва талаба-ёшлар шўх куй-қўшиқларга ҳамоҳанг рақсларга тушиб, тадбирга ўзгача тароват бахш этди.