Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбар ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди

Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбар ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди

 

Учрашувда банк тизими учун замонавий кадрларни тайёрлаш, Марказий банк ва тижорат банкларида талаба-ёшларнинг амалиёти ва стажировкасини самарали ташкил этиш ҳамда банк соҳасида илмий-инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.  

 


р ва инновациялар бўйича проректори Н.Обломуродов, Марказий банк Раис ўринбосари А.Камалов, Марказий банк Раис ўринбосари У.Насиров ва Инсон ресурсларини бошқариш департаменти директори ўринбосари- У.Мирходжаевлар иштирок этдилар. 


Мазкур учрашув доирасида 2023-2024 ўқув йилида Тошкент молия институти бакалавриати сўнги босқичи ва магистратура талабаларини “Марказий банк махсус стипендияси” дастурида иштирок этиши, Марказий банкда  ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, талабалар учун ўтказилиши режалаштирилган семинар ва тренинглар тўғрисида сўз юритилди.


Мазкур дастур кадрларни талабалик давридан бошлаб мақсадли равишда тайёрлаш ва макроиқтисодий сиёсат ва Марказий банк фаолиятига оид билимларини оширишни рағбатлантириш мақсадида, кейинчалик Марказий банкка ишга жойлашиш имконини беради.

 

15:19 / 2023-09-13
Success helper
Success warning