“Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” доирасида мастер-класс дарслари ташкил этилди
2022 йил 27 декабрь куни Банк иши факультетида факультет тасарруфидаги мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчиларнинг амалий билимларини янада ошириш мақсадида “Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” доирасида мастер-класс дарслари ташкил этилди.
Мастер-класс дарслари «Туронбанк» АТБ Риск департаменти директори Ишниязов Отабек Баходирович ва Молия бозоридаги операциялар департаменти директори Қутбиддинов Исомиддин Зохриддин ўғли томонидан олиб борилди.
Мастер-класс дарслари профессор-ўқитувчиларнинг қизиқтирган саволари доирасида мазмунли ва қизиқарли бўлди.