«Бюджет ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудитини такомиллаштириш» мавзусида мастер-класс ўтказилди

«Бюджет ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудитини такомиллаштириш» мавзусида мастер-класс ўтказилди

 

2023 йил 26 декабрь куни Тошкент молия институти «Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши», «Бухгалтерия ҳисоби», «Аудит» ва «Иқтисодий таҳлил» кафедралари профессор-ўқитувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси Аудит ва молиявий назорат шўбаси етакчи мутахассиси Ахмедов Отажон Махаматович томонидан «Бюджет ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудитини такомиллаштириш» мавзусида мастер-класс ўтказилди. 

 

Соҳа мутахассиси томонидан мамлакатимизда бюджет ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудити, унинг ривожланиш босқичлари, рақамли технологияларни қўллаш билан боғлиқ ўзгаришлар кенг муҳокама қилинди. Бюджет ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудити билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими  тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтилди.

 

Мастер-класс давомида О.Ахмедов профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга батафсил жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-классларнинг ўтказилиши назария билан амалиёт интеграциясини таъминлашга хизмат қилишини қайд этишди.

16:35 / 2023-12-26
Success helper
Success warning