“Молия” кафедрасида махсус фан учун электрон дарслик тайёрлаш бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди
2023 йил 29 декабрь куни “Молия” кафедраси доценти Е.Ахунова томонидан кафедра профессор-ўқитувчилари учун фанлардан электрон дарсликлар тайёрлаш бўйича маҳорат дарси ўтказилди.
Е.Ахунова томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва педагогик ўқитиш усулларидан фойдаланиш асосида “Молия. Модуль 1. Назарий асослар” (рус тилида) электрон дарслиги тайёрланди.
Электрон дарсликда “Молия” фанининг ҳар бир мавзуси бўйича назарий, ташкилий ва ҳуқуқий асослар тақдим этилган; ўқув ва илмий адабиётлар, статистик ва амалий маълумотларни ўрганиш асосида тегишли вазифалари, жумладан, назорат саволлари, кейс-студйлар, тестлар ва кроссвордлар берилган.
Тақдимотчи электрон дарслик тайёрлаш жараёнида ўқув материалларини тақдим этиш ҳамда махсус дастурий таъминотдан фойдаланишнинг мавжуд имкониятлари ҳақида тушунтириш берди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.