“Таълим жараёнида замонавий таълим методларини қўллаш” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди
2023 йил 29 декабрь куни Тошкент молия институти “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида кафедра доценти, и.ф.н. М.Раимжанова ва PhD. М.Алиқулов томонидан “Таълим жараёнига замонавий таълим методларини қўллаш йўллари” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.
Маҳорат дарсида доцент М.Раимжанова ва PhD М.Алиқулов бугунги таълим тизимидаги асосий тенденциялар, таълим жараёнида қўлланиладиган замонавий методлар, уларни қўллашда профессор-ўқитувчилар томонидан йўл қўйиладиган камчиликларни амалий мисоллар билан кўрсатиб берди.
Маҳорат дарси давомида доцент М.Раимжанова ва PhD. М.Алиқулов кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-классларнинг кўпроқ ўтказилиши ҳамда таълим сифати ошишига хизмат қилишини таъкидладилар.