Тошкент молия институтида халқаро конференция иштиирокчилари томонидан қатор мастер-класслар ўтказилди
Маълумки, жорий йил 27 июнь куни Тошкент шаҳридаги муҳташам Ҳилтон Ташкент Cитй мехмонхонасининг конференциялар залида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Тошкент молия институти ва «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда суғурта фолиятини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида нуфузли халқаро конференция бўлиб ўтди.
Мазкур халқаро конференция доирасида хорижий давлатлардан ташриф буюрган мехмонлар иштирокида кўплаб учрашувлар, мулоқотлар, амалий семинарлар ва мастер-класслар ўтказилмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири 2022 йил 29 июнь куни Тошкент молия институтида Беларус давлат иқтисодиёт университети кафедра мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Т.А.Верезубова иштирокида бўлиб ўтди.
Моҳиятан мастер классни ўзида намоён этган мазкур учрашувда Т.А.Верезубова Беларус давлат иқтисодиёт университетида тайёрланаётган таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари, ўқитиладиган фанлар ва ўқув жараёнини ташкил этилиши юзасидан қизиқарли маълумотлар берди.
Мастер-класс якунида хорижий мутахассисга тадбир қатнашчилари томонидан кўплаб саволлар берилди.
Тадбирда «Суғурта ва пенсия иши» кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори Х.Шеннаев ҳамда ушбу кафедранинг профессор-ўқитувчилари қатнашди.
11:55 / 2022-06-30