«Молиявий натижалар ҳисоби» мавзусида маҳорат дарси ўтказилди

«Молиявий натижалар ҳисоби» мавзусида маҳорат дарси ўтказилди

Жорий йил 13 апрель куни «Бухгалтерия ҳисоби» кафедраси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Темирйўл таъмирлаш корхонаси директори ўринбосари Тўлқин Назаров томонидан мазкур таълим йўналиши талабалари учун «Молиявий натижалар ҳисоби» мавзусида маҳорат дарси ўтказилди. 

 

 

Маҳорат дарсида Т.Назаров ўз маърузасида корхоналарда молиявий натижалар ҳисоботини шакллантириш ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

 

 

Маҳорат дарси талабалар билан фаол мулоқот ва савол-жавоб тарзида қизиқарли ҳамда амалий мисоллар асосида ташкил этилди.

13:54 / 2023-04-15
Success helper
Success warning