Тошкент молия институти ҳамда Москва педагогика давлат университети ҳамкорлиги доирасидаги “Маҳорат дарслари”
2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 27-29 март кунлари Тошкент молия институтида Ўзбек ва рус тиллари кафедраси ташаббуси билан Москва педагогика давлат университетининг “Рус тилини ўқитиш методикаси” кафедраси мудири, педагогика фанлари доктори Янченко Владислав Дмитриевич иштирокида “Маҳорат дарслари” ўтказилди.
Уч кун давом этган маҳорат дарсларида иштирокчилар рус тилини ўрганишнинг энг самарали усулларини билиб олишди, ўйин усулларидан фойдаланган ҳолда қизиқарли машқлар бажаришди. 27 март куни 2-жуфтликда машғулотлар рус тилида олиб бориладиган гуруҳларда “Рус тилини ўқитишда ўйин усулларидан фойдаланиш” мавзусида, 28 март куни 1-жуфтликда Молия ва Банк иши факультетларининг 1-курс талабаларига “Рус тилини ўқитишда стрессиз технологиядан фойдаланиш” мавзусида, 3-жуфтликда эса Суғурта, Менежмент ва Бухгалтерия ҳисоби факультетлари талабаларига “Рус тилини ўқитишда ўйин усулларидан фойдаланиш” мавзусида, 29 март куни 1-жуфтликда Ғазначилик ва давлат жамғармалари факультети талабалари учун “Рус тили дарсларида молиявий терминларни ўргатиш усуллари” мавзуларида “Маҳорат дарслари” ўтказилди. Ушбу “Маҳорат дарслари” қизиқарли ва мазмунли бўлиб ўтди.