“Менинг овозим-бу менинг келажагим”
2019 йил 16ноябрь куни “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси “Кафедра ҳафталиги” доирасида институт тасарруфидаги 1-талабалар турар жойида “Менинг овозим-бу менинг келажагим” мавзусида давра суҳбатини ташкил этди.
Суҳбат давомида 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар кунида барча сайловчилар қатори талабалар ҳам фаол иштирок этишлари, бу жараёнга бефарқ бўлмаган ҳолда, ҳар бир ўзбек фуқароси ўзининг конституцион бурчини дилдан адо этиши зарурлигини талабаларга тушинтирдилар.
Тадбир якунида кафедра профессор-ўқитувчилари кўп сонли талабаларнинг истаклари асосида олиб келинган буюк иқтисодчи олим Адам Смитнинг “Кўринмас қўл назарияси” китобини ТТЖ кутубхона фондига тақдим этдилар.