2019 йилнинг 26 март куни Тошкент молия институтида “Наврўз сайли”га бағишланган спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

2019 йилнинг 26 март куни Тошкент молия институтида “Наврўз сайли”га бағишланган спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Жорий 2019 йилнинг 26 март куни Тошкент молия институтида “Наврўз сайли”га бағишланган спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Унда институт жамоасининг ҳар бир аъзоси фаол иштирок этди. Спорт мусобақаларининг мазмундорлигини оширишда спорт турлари бўйича тўгарак мураббийлари Б.Аббосов, З.Назаров, Ф.Ташпулатов, Ф.Мавлянов, А.Муҳамедов ҳамда Ғ.Шерматовлар фаоллик кўрсатишди. Спорт турлари бўйича ташкил этилган алоҳида павилионлар шахмат-шашка, арқон тортиш, кураш, стол тенниси бўйича ўзаро куч синашувчи талаба – ёшлар билан тўлиб тошди. Халқ миллий ўйинлари билан узвийликда ташкил этилган ушбу мусобақалар “Наврўз сайли”га янада кўтаринки руҳ ва баҳорий кайфият бахш этди.

20:42 / 2019-03-27
Success helper
Success warning