“Наврўзинг муборак ҳур Ўзбекистон”
Баҳор фасли табиатимизнинг тикланиш ва янгиланиш палласидир. Айни шундай паллада эзгулик, муҳаббат, хайр-саховат айёми бўлмиш Наврўз байрами катта иштиёқ ва қувноқлик билан нишонланади. Яна, миллий қадриятларимизни ўзида акс эттирган, Наврўзи олам юртимизнинг ҳар бир гўшаларида ўзига хос тарзда тантанали нишонланади. Ана шундай тантановор руҳда, “Наврўзинг муборак ҳур Ўзбекистон” деб номланган байрам тадбири Тошкент молия институтида 26 март санасида ташкил этилди.
Институт ҳовлисида “Наврўз сайли” ва байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда аҳил институт жамоаси қаторида кўплаб азиз меҳмонлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Инноватцион ривожланиш вазири Профессор Иброхим Абдурахмонов, Халқаро Пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев, Малайзиянинг Ўзбекистон Республикасидаги фовқулодда ва муҳтор элчиси Жаноби олийлари Ҳендий Ассан, Байнерий университети президенти, Тан Сри Дато профессор Жозеф Адаикалам, Байнерий университети ректори, Профессор Сулочана Наир ва бошқалар иштирок этдилар.
Тадбирда улашилган сумалак, ҳалим, ош ва яна кўплаб тансиқ ўзбек миллий таомлари ҳамда “Наврўз” байрамига бағишланган куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари-ю, лапар ва рақслар барча йиғилганларнининг ёдида умрбод муҳрланиб қолди.