Тошкент молия институтида “Ота-оналар конгресси” бўлиб ўтди
Бугун, 22 сентябрь куни Тошкент молия институтида “Янги ҳаёт учун янги Ўзбекистон учун” шиори остида ҳамда янги 2023-2024 ўқув йили бошлангани муносабати билан “Ота-оналар конгресси” ташкил этилди.
Конгресс аввалида меҳмон сифатига таклиф этилган ота-оналар институт фаолияти, хусусан, таълим жараёнлари, талаба-ёшлар учун яратилган замонавий шароитлар билан таништирилди. Шунингдек, институт ҳовлисида "Ота-оналар" боғи учун илк кўчатлар ўтқазилди. Шундан сўнг, “Ота-оналар конгресси”нинг асосий қисмига бошланди.
Унда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ота-оналар, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни институт ректори Т.Тешабаев кириш сўзи билан очиб берди. Ректор тадбирда иштирок этаётган ота-оналарни, аввало, фарзандларининг талабалик бахтига эришганликлари билан самимий қутлади ҳамда институтдаги таълим ва тарбия жараёнлари ота-оналар билан доимий ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда олиб борилишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан ота-оналар фарзандини мамлакатимиздаги нуфузли олий таълим муассасаларидан бирига ўқишга кирганидан хурсандлигини билдирди ҳамда фарзандларининг касбий билимларни эгаллашда таҳсил берадиган профессор-ўқитувчиларнинг заҳматли фаолиятига улкан зафарлар тилади.
Тадбирдан кўзланган мақсад - фарзандлари Тошкент молия институтига ўқишга кирган ота-оналарга институтдаги замонавий таълим жараёнлари, институт фаолияти билан таништириш, ўқув хоналарининг моддий-техник базалари, ахборот-ресурс марказлари фаолияти, талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли, таълим жараёнидан кейинги вақтларини унумли ўтказишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақда маълумот бериш ва уларнинг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиш ҳисобланади.
Тадбир сўнгида меҳмонлар учун байрамона дастурхон ёзилди..