М.И.Азизовадан очиқ дарс машғулоти

М.И.Азизовадан очиқ дарс машғулоти

    Тошкент молия институти “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси М.И.Азизова томонидан “Солиқлар ва суғурта” факултетининг СТ-50 гуруҳида “Ахборот комплексларида маълумотлар базасини ташкил этиш ва бошқариш” мавзусида очиқ амалий дарс машғулоти ўтказилди.

    Унда талабалар билан биргаликда “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси педагог ҳодимлари, “Солиқлар ва суғурта” факултетининг деканат ҳодимлари ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети “Ахборотда таълим тизими” кафедраси дотсенти, т.ф.н. С.Гаипназаров иштирок этдилар.

    СТ-50 гуруҳ талабалари “Ахборот комплексларида маълумотлар базасини ташкил этиш ва бошқариш” мавзуси бўйича маьрузада ва мустақил олган билимларини тайёрлаб келган презентатциялар ва крассвордлар, мавзу бўйича тузилган саволлар орқали билимларини аьло даражада кўрсата олдилар.

 

16:08 / 2019-11-12
Success helper
Success warning