“Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг институт босқичи

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг институт босқичи

Мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш, истеъдодли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижодий салоҳияти ва ўз истеъдодларини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида 2019 йил 16 март куни “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик танловининг институт босқичи ўтказилди.

Бунда Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факултетининг “Бўйдоқлар”, Ғазначилик ва давлат жамғармалари факултетининг “Қардошлар”, Банк иши факултетининг “Банкирлар”, Солиқлар ва суғурта факултетининг “Идеал”, Молия факултетининг “М&М” ва Менежмент факултетининг “Ўзбеклар” жамоалари 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир якунига кўра Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факултетининг “Бўйдоқлар” жамоаси “Eнг қувноқ ва энг зукко” деб топилиб, биринчиликни қўлга киритди.

 

18:19 / 2019-03-20
Success helper
Success warning