Расмий хабар !!!

Расмий хабар !!!

Тошкент молия институтида ўқув жараёнлари 1,2,3-босқич бакалавр ҳамда 1-босқич магистратура талабалари учун 7 февралдан анъанавий шаклга ўтказилади.

2021/2022 ўқув йили учун тасдиқланган ўқув жараёни графигига мувофиқ, 4-босқич бакалавр таълим йўналишлари талабалари учун малакавий амалиёт 2022 йил 19 мартга қадар, 2-босқич магистратура мутахассисликлари талабалари учун илмий амалиёт (стажировка) 2022 йил 21 майга қадар давом этади.

⚠️Шунингдек, институт тасарруфидаги 3та Талабалар турар жойлари талабаларни қабул қилиш учун шай ҳолатда.

ТТЖда яшовчи талабалар 5 февралдан келиб жойлашишлари мумкин.

#қўшимча_изоҳ

Иқтисодиёт факультетининг «Иқтисодий хавфсизлик» ҳамда «Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)» йўналишлари 4-босқич талабалари жорий йилнинг 4 апрелида малакавий амалиёт бошланиши муносабати билан ушбу йўналишларда таҳсил оладиган 4-босқич талабалари ҳам 7 февралдан анъанавий таълим шаклида ўқишларини давом эттиришади.

19:21 / 2022-02-03
Success helper
Success warning