"Ўзбек ва рус тиллари" кафедраси томонидан Рауф Парфи ижодига бағишланган тадбир ташкил этилди

"Ўзбек ва рус тиллари" кафедраси томонидан Рауф Парфи ижодига бағишланган тадбир ташкил этилди

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Тошкент молия институти Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети "Ўзбек ва рус тиллари" кафедраси томонидан ХХ аср туркий адабиётининг, хусусан, ўзбек адабиётининг соҳир шеърият соҳиби Рауф Парфи ижодига бағишланган "Рауф Парфи - Ўзтурк" номли тадбир бўлиб ўтди.

 

Унда "Ўзбек ва рус тиллари" кафедраси профессор-ўқитувчилари, Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети I курс талабалари ҳамда тюторлари иштирок этишди.

 

 

Тадбир иштирокчилари шоирнинг ҳаёти ва ижодига тўхталиб ўтишди ва шеърларидан парчалар келтирди. Тадбир сўнгида фаол қатнашган талабаларга китоб совға қилинди. Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

18:38 / 2023-09-06
Success helper
Success warning