Тошкент молия институти Миллий рейтингда «Топ-10»таликда
Бугун, «InnoWeek-2023» инновацион ҳафталик доирасида олий таълим муассасалари ҳамда илмий ташкилотларнинг 2022 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижаларига кўра миллий рейтинги эълон қилинди.
Мазкур рейтингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илк бор 98 та олий таълим муассасаси (76 та ОТМ, 22 та филиал), 62 та академик лицей ва 14 та юридик техникумнинг 2022 йилдаги фаолият самарадорлиги баҳоланди.
Рейтинг таҳлил жараёнлари таълим муассасалари томонидан белгиланган талаблар бўйича ўз вақтида тақдим қилинган маълумотлар асосида, улар фаолиятига аралашмаган ҳолда 4 та йўналишдаги баҳолаш мезонлари, 20 та индикатор ҳамда уларни миқдор ва вазн даражаларини инобатга олувчи 31 та кўрсаткич асосида тузилди.