“Эконометрика ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан кафедра ҳафталиклари доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

“Эконометрика ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан кафедра ҳафталиклари доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

2019 йил 15 март куни 2-ТТЖ да “Эконометрика ва рақамли иқтисодиёт” кафедрасининг ташаббуси билан “Диний экстримизм, терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга талабалар шаҳарчаси ИИБ бошлиғи, подполковник Ш.Г.Мирзажонов ташриф буюрди. Тадбирда “Эконометрика ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси мудири З.Х.Тошматов, кафедра педагог-ҳодимларидан У.Асраев, Р.Матниёзов, Г.С.Джамалова ва М.И.Азизовалар талабаларга диний экстримизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари ҳақида атрофлича тушунтирдилар. Юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш - ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлаши, тадбиркор ёки бошқа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, энг асосий  вазифаларидан бўлиб қолмоғи лозимлигини таъкидладилар.

 

15:59 / 2020-10-16
Success helper
Success warning