Вакилларимиз "Ўзбек нашрларини халқаро ахборот порталлари ва маълумотлар базаларига киритиш истиқболлари ва усуллари" мавзусидаги Халқаро илмий­-услубий семинарда иштирок этишди

Вакилларимиз "Ўзбек нашрларини халқаро ахборот порталлари ва маълумотлар базаларига киритиш истиқболлари ва усуллари" мавзусидаги Халқаро илмий­-услубий семинарда иштирок этишди

Жорий йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «U-Press» компанияси томонидан "Ўзбек нашрларини халқаро ахборот порталлари ва маълумотлар базаларига киритиш истиқболлари ва усуллари" мавзусидаги Халқаро илмий­-услубий семинар бўлиб ўтди.

 

Илмий-услубий семинарда институтимизнинг Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бошқармаси мутахассислари, «International Finance and Accounting», "Молиявий технологиялар" журналлари бош муҳаррирлари ҳамда институт ахборот хизмати бўлими ходимлари иштирок этишмоқда.

 

 

 

 

 

Мазкур семинарни ўтказишдан асосий мақсад - миллий илмий нашрларни халқаро ахборот маҳсулотлари бозорида оммалаштириш ва иштирокчиларни электрон нашрларни халқаро ва миллий ахборот платформалари ва маълумотлар базаларига киритиш технологиялари ва қоидалари билан таништириш орқали уларнинг даражасини оширишдан иборат.

17:47 / 2023-08-29
Success helper
Success warning