Ўқув дастурларини халқаро аккредитация ўтказиш бўйича семинар

Ўқув дастурларини халқаро аккредитация ўтказиш бўйича семинар

2023 йилнинг 3-4 май кунлари Тошкент молия институтида Аккредитация ва рейтинг бўйича мустақил агентлиги (IAAR, Қозоғистон) Стратегик ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси, сиёсий фанлари доктори, профессор Гульнар Кожагуловна Искакова томонидан институт ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ учун онлайн семинар ташкил этилди. 

 

 

 


 

 

Семинар давомида институт профессор-ўқитувчиларига халқаро аккредитация жараёнларини ўтказишга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, семинар давомида аккредитация босқичлари ва тартиблари, институт фаолияти ўрганиладиган ва таҳлил қилинадиган стандартлар, ўз-ўзини баҳолаш ҳисоботини тузишга қўйиладиган талаблар батафсил тушунтириб берилди.

 

 

18:33 / 2023-05-04
Success helper
Success warning