Институт профессори «Ўзагросуғурта» компанияси раҳбар-ходимлари учун ташкил этилган семинарда маъруза қилди

Институт профессори «Ўзагросуғурта» компанияси раҳбар-ходимлари учун ташкил этилган семинарда маъруза қилди

 

2023 йил 4 август куни “Ўзагросуғурта” компаниясида “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги суғуртасини ривожлантиришдаги муаммолар ва истиқболда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.





Семинар-тренингни мазкур компания бошқаруви раиси ўринбосари Б.Ахадов кириш сўзи билан очди ва бугунги тадбирнинг аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтди. Семинар-тренингда “Ўзагросуғурта” компанияси марказий аппарати ходимлари, компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиаллари директорлари қатнашди.




 

Тадбирда Тошкент молия институти “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Х.М.Шеннаев қишлоқ хўжалигининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни ва соҳада суғурта муносабатларининг ривожланиш ҳолати хусусида маъруза қилди. Тақдимот шаклида тақдим этилган маърузада Х.М.Шеннаев қишлоқ хўжалик суғуртасини амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича ўз таклифларини баён этди.



 

Тадбир якунида “Ўзагросуғурта” компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Б.Ахадов сўз олиб, семинар-тренинг компания ходимлари учун фойдали бўлганлигини ва бу йўналишда Тошкент молия институти билан ҳамкорлик давомли бўлишини алоҳида қайд этди.

19:20 / 2023-08-04
Success helper
Success warning