Тошкент молия институтида маънавият, маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор йўналишларни белгилаш вазифаларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди

Тошкент молия институтида маънавият, маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор йўналишларни белгилаш вазифаларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди

Бугун, Тошкент молия институти раҳбар-ходимлари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 22-декабрь санасида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маънавият, маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор йўналишларни белгилаш вазифаларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан институтнинг 1-маърузалар залида семинар-тренинг ташкил этилди.

 

Мазкур семинар-тренингда институт ректори Тўлқин Тешабаев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Комила Каримова, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг илмий ходими профессор Шахло Ахророва, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, журналист, “Шуҳрат” медали соҳиб, Болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгаши раиси Ориф Тўхташ, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Бобур Бобомурод ҳамда барча факултет деканлари, кафедра мудирлари, декан ўринбосарлари, тюторлар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Семинар-тренингда соҳа мутахассислари томонидан 2023 йилнинг 22 декабрь куни Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан маънавият, маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор йўналишларни белгилаш борасидаги вазифаларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга доир фикр-мулоҳазалар баён этилди.

16:04 / 2023-12-28
Success helper
Success warning