СЕМИНАР ТРЕЙНИНГ
2021 йил 26 ноябр куни Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши кафедраси” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи Ш.Нормуродов иштирокида “Давлат бюджети даромад ва харажатларини бошқаришда ғазначиликнинг ўрни” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур семинар-тренингда профессор-ўқитувчилар билан бирга “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети “Давлат бюджетининг ғазна ижроси” таълим йўналиши 3 курс талабалари фаол иштирок этдилар.
Семинар-тренинг якунида профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.