Кўп маданиятли жамиятда миллий тиллар
Жорий йилнинг 22-февраль куни Питирим Сорокин номидаги Сиктивкар давлат университетининг 50 йиллиги ва Коми Педагогика институтининг 90 йиллигига бағишланган «Кўп маданиятли жамиятда миллий тиллар» мавзусида Миллий конференция бўлиб ўтди.
Анжуманда Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, докторантлари, магистрлари ва ректорлари иштирок этдилар.
Конференциянинг умумий мақсади – таълим сифатини ошириш, билим ва ўзаро ҳамкорлик учун майдон яратиш учун мўлжалланган. Конференцияда олий таълимда замонавий гуманитар таълимнинг долзарб амалий ва назарий муаммолари ҳамда олий таълим тизимини такомиллаштириш йўллари муҳокама қилинди.