“Бўлажак солиқчилар клуби”

“Бўлажак солиқчилар клуби”

 2019 йил 11 октябрь куни Солиқлар ва суғурта факультетининг 2-курс “Солиқлар ва солиққа тортиш” таълим йўналиши талабаларини давлат солиқ хизматлари органларида ташкил этилган “Бўлажак солиқчилар клуби”га аъзоликка қабул қилиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси “Кадрлар билан ишлаш бўлими” инспектори Х.Останақулов, Юнусобод тумани Давлат солиқ инспекцияси “Кадрлар билан ишлаш” шўъбаси бошлиғи Ф.Саидходжаевалар иштирок этиб, талабаларга клубнинг мақсади ва вазифалари, клуб фаолиятига доир барча масалаларни батафсил тушунтириб бердилар.

 

 Маълумот ўрнида, “Бўлажак солиқчилар клуби” солиқ соҳасидаги юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида давлат солиқ хизмати органлари билан олий таълим муассасалари ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш учун ташкил этилган.

 

 

 

16:41 / 2019-10-15
Success helper
Success warning